add

GSP+ имтиёзлари билан Европага чиқишга икки қўлланма тайёрланди

Ўзбекистонлик экспортчилар учун Европа бозорига чиқиш бўйича янги амалий қўлланмалар эълон қилинди. Уларда GSP+ имкониятларидан фойдаланиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилган.

GSP+ имтиёзлари билан Европага чиқишга икки қўлланма тайёрланди

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда экспортчилар учун икки қўлланмадан иборат янги услубий материаллар тайёрлади. Уларнинг мақсади — маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг Европа Иттифоқи бозорида рақобатбардошлигини ошириш, дейилади вазирлик хабарида.

Қўлланмалар қуйидаги йўналишларга бағишланган:

• «GSP+ имтиёзларидан фойдаланиб Европа бозорига тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотларини экспорт қилиш»;

• «GSP+ имтиёзларидан фойдаланиб Европа бозорига мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш».

Ушбу икки нашр ўзбек ва рус тилларида тайёрланган бўлиб, уларда Европа Иттифоқи талаблари, товар келиб чиқишини расмийлаштириш, логистика, сертификатлаш, экспорт жараёнлари ва бозорга кириш билан боғлиқ муҳим босқичлар тартиб билан баён этилган.

Вазирлик ушбу қўлланмаларни Европа бозорида фаолият юритишни режалаштираётган маҳаллий компаниялар учун амалий йўриқнома сифатида тақдим этмоқда. Улар GSP+ дастури доирасидаги имкониятлардан тўлиқ ва самарали фойдаланишда қўл келади.

Теглар

null null

Vaqt.uzМақолалар сони: 425

Барчаси

Мавзуга оид

GSP+ имтиёзлари билан Европага чиқишга икки қўлланма тайёрланди | Vaqt.uz