add

Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кузатилмайди

01.12.2025 | 15:453012 дақиқа

2-7 декабрь кунлари мамлакат бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +3...+13 даража, кечаси эса -3...+5 даража атрофида бўлади.

Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кузатилмайди

Ўзбекистон бўйлаб ҳафта давомида йўингарчилик кузатилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат 3-4 декабрда кечаси -3...+2 даража, 5-6 декабрда -2...-7 даража совуқ, кундузи 3 декабрда +5...+10 даража илиқ, 4-6 декабрда +3...+8 даража илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат 3-4 декабрда кечаси 0...+5 даража, 5-6 декабрда -2...+3 даража, кундузи 3 декабрда +10...+15 даража, 4-5 декабрда +6...+11 даража, 6 декабрда +8...+13 даража бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ҳамда Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 3-6 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 4-5 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман ҳам тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат 3 декабрда кечаси -2...+ 3 даража, кундузи +10...+15 даража, 4 декабрда кечаси 0...+5 даража, кундузи +8...+13 даража, 5 декабрда кечаси 0...+5 даража, баъзи жойларда -2 даражагача совуқ, кундузи +6...+11 даража, 6 декабрда кечаси -2...+3 даража, кундузи +8...+13 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 4-5 декабрда Қашқадарё вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, 3 ва 6 декабрда баъзи жойларда -2 даражагача совуқ, кундузи 3 декабрда +13...+18 даража, 4-6 декабрда кечаси +10...+15 даража, 5 декабрда +8...+13 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 декабрда -2...+3 даража, 4-5 декабрда 0...+5 даража, 6 декабрда -2...+3 даража, кундузи 3-4 декабрда +8...+13 даража, 5-6 декабрда +6...+11 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тог;ли ҳудудларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, 3 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 4-6 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-4 декабрда -2...+3 даража илиқ, 5-6 декабрда -1...-6 даража совуқ, кундузи 3 декабрда +5...+10 даража илиқ, 4 декабрда +3...+8 даража, 5-6 декабрда 0...+5 даража  бўлади.

Теглар

Мавзуга оид