Logo

Ҳиндистонда Telegram фаолияти вақтинча чекланди

Бугун 17:501 дақиқа

Ҳиндистон ҳукумати фирибгарлик ҳолатлари ортидан Telegram'га чеклов жорий қилди.

Ҳиндистонда Telegram фаолияти вақтинча чекланди

Ҳиндистон ҳукумати Telegram мессенжеридан фойдаланишни вақтинча чеклади. Қарор мамлакатдаги тиббиёт олийгоҳларига кириш учун ўтказиладиган NEET имтиҳони билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари ортидан қабул қилинди. Бу ҳақда «Reuters» агентлиги хабар берди.

Мамлакат Таълим вазирлиги маълумотига кўра, Telegram платформасидан 2026 йил 21 июнга белгиланган NEET имтиҳонини қайта топширадиган абитуриентларни алдаш ва ноқонуний схемаларни ташкил этишда фойдаланилган.

Аввалроқ Ҳиндистон ҳукумати NEET имтиҳонини саволлар олдиндан сиздирилгани аниқлангач бекор қилган эди. Мазкур ҳолат мамлакатнинг турли ҳудудларида талабалар норозилигига сабаб бўлган.

Ҳукумат Telegram'ни блоклаш вақтинчалик чора эканини билдириб, аввал платформадаги ноқонуний контентни олиб ташлаш бўйича кўрилган чоралар кутилган натижани бермаганини қайд этди.

Telegram ҳозирча ушбу қарор юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Теглар

Мавзуга оид