Logo

Ҳудуд раҳбарлари Халқ қабулхоналарида шахсий қабул ўтказади

Бугун 10:252 дақиқа

Президент топшириғига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоят раҳбарлари эндиликда Халқ қабулхоналарида фуқаролар учун мунтазам шахсий қабуллар ўтказади.

Ҳудуд раҳбарлари Халқ қабулхоналарида шахсий қабул ўтказади © sun'iy intelekt

Президент Халқ қабулхонаси давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раислари, Тошкент шаҳри, вилоятлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, туман-шаҳар ҳокимлари ва ўринбосарлари тизимли равишда ҳудудий Халқ қабулхоналарида шахсий қабуллар ўтказишини ҳамда унинг вақтларини эълон қилди.

Шахсий қабуллар вақтлари:
— Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси - ҳар ойнинг биринчи ва учинчи шанба кунлари соат 10:00 – 12:00;
— Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси - ҳар ойнинг иккинчи ва тўртинчи шанба кунлари соат 10:00 – 12:00;
— Тошкент шаҳар ҳокими - ҳар ойнинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи пайшанба кунлари соат 15:00 – 17:00;
— Андижон вилояти ҳокими - ҳар шанба куни соат 10:00 – 16:00;
— Бухоро вилояти ҳокими - ҳар ойнинг биринчи, иккинчи, тўртинчи шанба кунлари соат 10:00-12:00;
— Жиззах вилояти ҳокими - ҳар шанба куни соат 9:00-17:00;
— Қашқадарё вилояти ҳокими - ҳар ойнинг иккинчи, учинчи, тўртинчи шанба кунлари соат 11:00 – 14:00;
— Навоий вилояти ҳокими - ҳар ойнинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи сешанба кунлари соат 10:00 – 12:00;
— Наманган вилояти ҳокими - ҳар ойнинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи шанба кунлари соат 10:00 – 12:00;
— Самарқанд вилояти ҳокими - ҳар жума куни соат 10:00 – 12:00;
— Сирдарё вилояти ҳокими - ҳар душанба куни соат 9:00 – 11:00;
— Сурхондарё вилояти ҳокими - ҳар ойнинг биринчи, учинчи ва тўртинчи шанба кунлари соат 14:00 – 17:00;
— Тошкент вилояти ҳокими - ҳар жума куни соат 14:00 – 15:00;
— Фарғона вилояти ҳокими - ҳар ойнинг биринчи, учинчи, тўртинчи пайшанба кунлари соат 11:00 – 13:00;
— Хоразм вилояти ҳокими - ҳар ойнинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи жума кунлари соат 10:00 – 12:00.

Мурожаатлар билан ишлаш

Мазкур амалиёт аҳоли муаммоларини жойларда тезкор ҳал этиш, давлат органлари раҳбарларининг жавобгарлигини ошириш ҳамда мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини кучайтиришга қаратилган.

Фуқаролар белгиланган жадвал асосида ҳудудий Халқ қабулхоналарига мурожаат қилиб, ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан тўғридан-тўғри раҳбарлар қабулига ёзилиши мумкин.

Бундан ташқари, ҳудудлар раҳбарлари ўринбосарларининг қабул вақтлари ҳам эълон қилинган улар билан ҳавола танишиш мумкин.

Қабуллар кечиктирилса...

Маълум қилинишича, объектив сабабларга кўра белгиланган кунда қабул ўтказиш имкони бўлмаса, қабул бошқа санада навбатдан ташқари ташкил этилади.

Бундай ҳолатларда янги қабул санаси ва вақти олдиндан эълон қилиниб, фуқаролар белгиланган тартибда хабардор қилинади. Бу эса мурожаатчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.

Теглар

Мавзуга оид