add

Ижод мактаблари фаолиятининг янги тартиби тасдиқланди

Кеча 20:181001 дақиқа

Ҳукумат қарори ижод мактабларининг мақоми, таълим жараёни ва бошқарувини аниқ қоидалар асосида белгилади.

Ижод мактаблари фаолиятининг янги тартиби тасдиқланди

Ҳукуматнинг 17 декабрдаги 797-сонли қарори билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида фаолият юритувчи ижод мактаблари тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ушбу ҳужжат ижод мактабларининг ҳуқуқий мақоми, уларни ташкил этиш ва фаолияти устидан назорат қилиш тартибини белгилайди.

Низомга мувофиқ, ижод мактабларида таълим-тарбия жараёни 7–11-синфлар доирасида амалга оширилади. Таълим жараёни ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган бўлиб, давлат томонидан белгиланган ўқув режалари асосида ташкил этилади.

Синфлардаги ўқувчилар сонига алоҳида талаб қўйилган. Хусусан, бир синфда 20 нафардан ортиқ ўқувчи бўлишига йўл қўйилмайди. Бу таълим сифати ва ўқувчилар билан индивидуал ишлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

Ўқув ҳафтаси, асосан, беш кундан иборат бўлади. Шу билан бирга, ижод мактабининг Педагогик кенгаши қарорига асосан, таълим жараёни олти кунлик ўқув ҳафтасига ўтказилиши ҳам мумкин. Бу қарор ўқув режалари ва таълим юкламаларидан келиб чиқиб қабул қилинади.

Ижод мактабларини тамомлаган ўқувчиларга давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат берилади. Бу ҳужжат битирувчиларга кейинги таълим босқичларида ўқишни давом эттириш ҳуқуқини беради.

Ўқувчилар кейинги синфга ўтиш учун Агентлик томонидан тасдиқланган ўқув режасидаги фанлар бўйича йиллик сумматив баҳолашдан муваффақиятли ўтиши лозим. Натижаларга кўра, ижод мактаби директори буйруғи билан ўқувчилар кейинги синфга кўчирилади.

Теглар

Мавзуга оид