add

Индонезияда никоҳсиз алоқа учун қамоқ жазоси жорий этилди

Бугун 09:581 дақиқа

Индонезияда янги Жиноят кодекси кучга кириб, никоҳсиз ишқий алоқа ва бирга яшаш учун бир йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланди. Даъвони полиция ёки бегоналар кирита олмайди.

Индонезияда никоҳсиз алоқа учун қамоқ жазоси жорий этилди

2026 йил 2 январ кунидан бошлаб Индонезияда янги Жиноят кодекси кучга кирди. Унга кўра, никоҳсиз ишқий алоқа ёки расман турмуш қурмасдан бирга яшаш жиноят деб эътироф этилди. Қонун фақат мамлакат фуқароларига эмас, балки хорижлик сайёҳларга ҳам татбиқ этилади.

Янги нормаларга мувофиқ, никоҳдан ташқари интим муносабат ёки бирга яшаш ҳолати аниқланса, айбдор шахс бир йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бу қоидалар илгари бу каби ҳолатларга Бали оролида дам олаётган сайёҳларга ҳам тааллуқли ҳисобланади.

Шу билан бирга, иш қўзғатиш ҳуқуқи чекланган. Қонунга кўра, шикоятни фақат яқин қариндошлар — турмуш ўртоғи, ота-онаси ёки фарзандлари бериш ҳуқуқига эга. Бошқа шахслар ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мустақил равишда бундай ишлар бўйича даъво кирита олмайди.

Янги Жиноят кодекси Индонезия парламенти томонидан 2022 йилда қабул қилинган бўлиб, у ҳали мустамлака даврида жорий этилган қонунларни алмаштирди. Ҳужжатда жами 345 бетлик нормалар жой олган. Унда нафақат никоҳсиз муносабатлар, балки президент ва давлат ҳокимиятини ҳақорат қилиш, шунингдек, давлат мафкурасига зид фикрларни билдириш учун ҳам жавобгарлик белгиланган.

Қонун қабул қилиниши ортидан инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар мазкур ўзгаришларни кескин танқид қилган. Улар янги нормалар шахсий ҳаёт дахлсизлиги ва фуқаролик эркинликларига таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлаган.

Теглар

Мавзуга оид