Исроилда ўзбекистонликлар ракета ҳужумида вафот этдими? — Элчихона расмий изоҳи

Кеча 23:051 дақиқа

Эроннинг Исроилдаги қурилиш объектига берган ракета зарбаси оқибатида икки ишчи, жумладан, 62 ёшли Рустам Ғуломов ва 40 ёшли Амид Муртузов ҳалок бўлган.

Исроилда ўзбекистонликлар ракета ҳужумида вафот этдими? — Элчихона расмий изоҳи

Ижтимоий тармоқларда 2026-йил 9-март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида Эрон томонидан учирилган ракета ҳужуми оқибатида ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси изоҳ берди.

Қайд этилишича, ҳалок бўлган 62 ёшли Рустам Гуломов Ўзбекистонда туғилиб вояга етган. У 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққан бўлиб, сўнгги 14 йил давомида Исроилда яшаб келган ва мазкур давлат фуқаролигини олган.

Қайд этилишича, 11-март ҳолатига кўра, Ўзбекистон фуқаролари жароҳат олгани ҳақида элчихонага хабар келиб тушмаган.

«Айни пайтда Исроил ҳудудида вазият кескинлигича сақланиб қолаётганини инобатга олган ҳолда, элчихона ушбу мамлакатда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёки доимий яшаб келаётган барча ватандошларимизни ўз ҳаёти ва соғлиғини асраш мақсадида огоҳлантириш сигналларига жиддий муносабатда бўлишга ва хавфсизлик талаб ва қоидаларига қатъий риоя қилишга яна бир бор чақириб қолади», - дейилади хабарда.

Теглар

Мавзуга оид