add

Жавоҳир Синдаровга «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи» унвони берилди

Бугун 15:423191 Дақиқа

Президент фармони билан шахмат бўйича Жаҳон кубоги соҳиби бўлган Жавоҳир Синдаров 3 хонали хонадон, унинг мураббийлари эса пул мукофотлари билан тақдирланади.

Жавоҳир Синдаровга «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи» унвони берилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Синдаров Жавоҳир Санжарбековичга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони берилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан мамлакатимизда шахмат спорт турини янада ривожлантиришга, халқимиз ўртасида ушбу спорт турини оммалаштиришга қўшаётган улкан ҳиссаси, эл-юртимиз олдидаги фарзандлик бурчига содиқ қолиб, азму шижоати, юксак ирода ва маҳоратини, ватанпарварлик фазилатларини яққол намоён этгани, жаҳон миқёсида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, юқори натижага эришгани, Янги Ўзбекистоннинг обрў-эътиборини дунёга тараннум қилиш, ёшларимизни она юртга муҳаббат, миллий ғурур ва ифтихор туйғулари руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Синдаров Жавоҳир Санжарбековичга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони берилди», — дейилади хабарда.

Шунингдек, Жаҳон кубоги соҳиби бўлган шахматчига Президент совғаси - 3 хонали хонадон, унинг мураббийларига эса пул мукофотлари берилиши айтилди.

Эслатиб ўтамиз, Жавоҳир Синдоров Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида ўтган ФИДЕ Жаҳон Кубоги финалида ғолиб бўлган эди.

Теглар

Мавзуга оид

Жавоҳир Синдаровга «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи» унвони берилди | Vaqt.uz