Жавоҳир Синдоров «Sinquefield Cup-2026» турнирида қанча ишлаб топди?
Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 475 минг 685 долларга тенг. Кучли учликдан жой олган ўзбекистонлик гроссмейстер чемпиондан 1,77 баробар кам пулни қўлга киритди.
© chess.comАҚШнинг Сент-Луис шаҳрида шахмат бўйича ўтказилган «Sinquefield Cup-2026» турнирида ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров кучли учликдан жой олиб, бронза медалига сазовор бўлди.
«Grand Chess Tour» сериясининг ҳал қилувчи босқичи саналган мазкур мусобақанинг сўнгги 9-турида Синдоров қора доналарда америкалик Уэсли Со билан куч синашди. Қизиқарли ва тенг курашлар остида ўтган учрашувнинг 44-юриш ҳолатидаги тенглик туфайли баҳсда муроса йўли танланди.
Шунингдек, совринли ўринлар масаласини ҳал этадиган охирги кунги партияларнинг барчасида дуранг натижа қайд этилиши ортидан АҚШ вакили Уэсли Со ва ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳа тай-брейкда тўқнаш келадиган бўлди. Ҳал қилувчи армагеддон ўйинида эса Сонинг қўли баланд келди. У 103 минг 125 доллар, Рамешбабу 100 минг 937 доллар, Кеймер 65 минг 937 доллар пул мукофотини қўлга киритди. Умумий мукофот жамғармаси 475 минг 685 долларни ташкил этган ушбу мусобақада Синдоров 58 минг 125 доллар ишлаб топди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жавоҳир Синдоров «Saint Louis Rapid & Blitz» турнирида қанча ишлаб топгани ҳақида ёзган эдик.