ЖЧ-2026. Норвегия Ироқни йирик ҳисобда енгди, Ҳоланд дубл қайд этди
Осиё жамоалари турнирдаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди.

ЖЧ-2026. Норвегия Ироқни йирик ҳисобда енгди, Ҳоланд дубл қайд этди
Жаҳон чемпионатида I гуруҳида 1-турнинг иккинчи ўйини ҳам бўлиб ўтди ва унда Норвегия Ироқ устидан йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритиб, пешқадамга айланди.
Викинглар сафида мундиалдаги дебютини ўтказган ҳужумчи Эрлинг Ҳоланд дублга эришди.
Шу тариқа Ироқ ушбу турнирда мағлуб бўлган Осиёнинг биринчи жамоасига айланди.
Аввалроқ гуруҳнинг биринчи ўйинида Франция Сенегалдан 3:1 ҳисобида устун келганди.
2-турда Норвегия Сенегал билан, Ироқ эса Францияга қарши ўйнайди.
ЖЧ-2026. I гуруҳи. 1-тур
Ироқ — Норвегия 1:4
16 июн. Бостон
Голлар: Ҳусайн (39) — Ҳоланд (29, 43), Остигор (76), Торстведт (90+7).
Ироқ — Ҳасан, Али (Садун, 73), Таҳсин, Ҳошим, Доски, Байиш (Моҳанад, 78), Исмоил (Иқбол, 59), Ал Аммари, Жассим (Қосим, 73), Ал Ҳамади (Фаржи, 59), Ҳусайн.
Норвегия — Нюланд, Рюэрсон, Айер, Ҳеггем, Волф (Остигор, 73), Эдегор (Берг, 81), Берге, Эурснес (Торстведт, 73), Нуса (Шелдеруп, 73), Сёрлот (Бобб, 73), Ҳоланд.
Огоҳлантириш: Таҳсин (86).





