ЖЧ-2026. Австралия Туркияни мағлуб этди, Шотландияда ҳам ғалаба
ОФК жамоалари мағлубиятсиз одимламоқда — 3 ўйинда 7 очко.

Жаҳон чемпионатида 1-тур баҳслари давом этмоқда.
С гуруҳида 28 йиллик танаффусдан сўнг мундиалда қатнашаётган Шотландия дебютант Ҳаитини Макгиннинг голи эвазига мағлуб этиб, пешқадамга айланди. Аввалроқ ушбу гуруҳда Бразилия Марокаш (1:1) билан дуранг қайд этганди.
D гуруҳида Осиё вакили Австралия Туркия устидан ғалаба қозонди. Олдинроқ ушбу гуруҳда АҚШ Парагвайни (4:1) йирик ҳисобда енгганди.
Эътиборлиси, ОФК жамоалари турнирда мағлубият нималигини билишмаяпти. Австралиягача Жанубий Корея Чехиядан (2:1) устун келган, Қатар эса Швейцария (1:1) билан очколарни бўлишиб олганди.
ЖЧ-2026. 1-тур. 13 июн
С гуруҳи
Ҳаити — Шотландия 0:1
Гол: Макгин (28).
Ҳаити — Пласид, Карлен, Аде, Делкруа, Экспериенс, Дидсон (Казимир, 61), Данли, Белгард, Провиденс (Фортун, 85), Пиерро, Изидор (Жозеф, 76).
Шотландия — Ганн, Ҳики (Паттерсон, 75), Ҳэнли, Ҳендри, Робертсон, Доак (Кристи, 75), Мактоминей, Фергюсон, Макгин (Кёртис, 83), Шенкленд (Маклин, 83), Адамс (Дайкс, 75).
Огоҳлантиришлар: Белгард (39), Ҳики (46), Кёртис (90+1), Маклин (90+5).
D гуруҳи
Австралия — Туркия 2:0
Голлар: Иранкунда (27), Меткалф (75).
Австралия — Бич, Италиано (Гериа, 74), Сирсати, Суттар, Бержесс, Бос (Беҳич, 84), Меткалф, О'Нил, Энгстлер (Ирвин, 84), Иранкунда (Велупиллай, 61), Туре (Йенги, 74).
Туркия — Чақир, Челик (Мулдур, 81), Демирал, Бардакчи, Кадиўғли, Юксак (Ўзжан, 81), Чалхонўғли, Гулер, Кўкчу (Акгун, 62), Йилмаз (Йилдиз, 46), Актуркўғли (Гул, 85).
Огоҳлантириш: Акгун (86).





