Logo

Глобал авиаёқилғи танқислиги Ўзбекистонга ҳам етиб келди

Bugun 21:401 daqiqa

Ўзбекистондан Россияга амалга ошириладиган парвозлар сони қисқартирилмоқда.

Глобал авиаёқилғи танқислиги Ўзбекистонга ҳам етиб келди

Ўзбекистон миллий авиакомпанияси — «Uzbekistan Airways» Россияга амалга ошириладиган айрим рейслар сони вақтинча қисқартирилишини эълон қилди.

Компания бу қарорни авиаёқилғи таъминотидаги муаммолар ва ёқилғи нархининг қимматлашуви билан изоҳлади.

Авиаташувчи тарқатган расмий баёнотда таъкидланишича, ўзгаришлар Ўзбекистон шаҳарларидан Россия Федерациясига қатнайдиган бир қатор йўналишларга тааллуқли бўлади.

«Авиация ёқилғиси танқислиги ва унинг қимматлашиши сабабли биз Ўзбекистон шаҳарларидан Россия Федерациясига айрим йўналишлар бўйича парвозлар сонини қисқартиришга мажбурмиз», — дейилади компания хабарида.

Йўловчиларга компенсация таклиф қилинди

«Uzbekistan Airways» бекор қилинган рейслар бўйича чипта сотиб олган йўловчилар учун икки хил имконият яратилганини маълум қилди.

Биринчи вариантга кўра, йўловчилар ўз чипталарини худди шу йўналишдаги кейинги мавжуд рейсларга қўшимча тўловсиз алмаштириши мумкин.

Иккинчи вариант сифатида эса чипта маблағини тўлиқ қайтариб олиш имконияти тақдим этилади. Компаниянинг таъкидлашича, маблағлар ҳеч қандай жарима ёки ушлаб қолишларсиз қайтарилади.

Ҳозирча авиакомпания қайси шаҳарлар ва йўналишлардаги рейслар қисқартирилиши ёки бекор қилиниши ҳақида батафсил маълумот бермаган.

Teglar

Mavzuga oid