ЖЧ-2026. Туркия АҚШга 90+9-дақиқада гол уриб ғалаба қозонди, Австралия кейинги босқичда
D гуруҳи ўйинлари ҳам якунланди.

Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичининг сўнгги тури давом этмоқда.
D гуруҳида муддатидан аввал охирги поғонани эгаллаган Туркия (3) аксинча 1-ўрин масаласини ҳал қилиб улгурган АҚШга (6) қарши голлар шоусида ғалаба қозонди. Монтелла жамоаси ҳал қилувчи голни 90+8-дақиқада урди.
Австралия (4) эса Парагвай (4) билан голсиз дуранг қайд этиб, 2-ўринни эгаллаган ҳолда плей-оффга йўл олди. Лотин Америкаси вакили эса қолган гуруҳлардаги 3-ўрин эгаларининг натижаларини кутади.
ЖЧ-2026. D гуруҳи. 3-тур. 25 июн
Туркия — АҚШ 3:2
Голлар: Гулер (10), Йилмаз (31), Айхан (90+8) — Трасти (3), Берҳалтер (49).
Туркия — Чақир, Челик (Суюнчи, 84), Қобоқ, Бардакчи, Айдин (Мулдур, 90+2), Ўзжан, Кўкчу (Айхан, 88), Элмали, Гулер, Йилдиз (Узун, 84), Йилмаз (Қаҳвачи, 90+2).
АҚШ — Тернер, Скалли (Фримэн, 77), Робинсон, Маккензи, Трасти, Маккенни (Тиллман, 86), Берҳалтер, Рейна (Дест, 77), Эронсон (Зендезас, 77), Пепи, Веа (Пулишич, 58).
Огоҳлантириш: Берҳалтер (19).
Парагвай — Австралия 0:0
Парагвай — Гилл, Касерес, Веласкес, Гомес, Алдерете (Канале, 84), Майдана (Маурисио, 46), Гомес (Бобадилла, 90+2), Кубас, Галарза (Алонсо, 90+2), Авалос (Арсе, 67), Энсисо.
Австралия — Бич, Сирсати, Суттар, Ҳеррингтон, Бос, О'Нил, Ирвин (Окон-Энгстлер, 84), Беҳич, Волпато (Хрустич, 58), Меткалф, Иранкунда (Йенги, 84).
Огоҳлантиришлар: Ирвин (46), Гомес (77).

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2026
ЖЧ-2026 ўйинларига оид барча хабарлар битта ҳаволада.





