Қозоғистон ва Белгия ўртасидаги савдо айланмаси 582,4 млн долларга етди
Айни пайтда Қозоғистонда Белгия капитали иштирокидаги 110 та корхона фаолият юритмоқда. Икки давлат ўртасидаги бизнес алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида 2023 йил май ойида Қозоғистон–Белгия Бизнес кенгаши ташкил этилган.

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта таклифига биноан 22-23 июн кунлари расмий ташриф билан Брюсселда бўлади.
Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон-Белгия муносабатларининг ривожланишини акс эттирувчи инфографикани тақдим этди. Қозоғистон ва Белгия ўртасидаги савдо айланмаси 2025 йилда 582,4 миллион долларга етди. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 27,6 фоизга юқори.
Қайд этилишича, Белгия Қозоғистон иқтисодиётидаги энг йирик европалик инвесторлардан бири бўлиб қолмоқда. 2005–2025 йиллар давомида Белгиядан жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 14,8 миллиард доллардан ошган.
Қайд этилишича, Белгия Қозоғистон иқтисодиётидаги энг йирик европалик инвесторлардан бири бўлиб қолмоқда. 2005–2025 йиллар давомида Белгиядан жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 14,8 миллиард доллардан ошган.
Айни пайтда Қозоғистонда Белгия капитали иштирокидаги 110 та корхона фаолият юритмоқда. Икки давлат ўртасидаги бизнес алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида 2023 йил май ойида Қозоғистон–Белгия Бизнес кенгаши ташкил этилган.
Иқтисодий ҳамкорлик билан бир қаторда, икки мамлакат маданий ва гуманитар алоқаларни ҳам ривожлантирмоқда. 2025–2026 йилларда Брюссел ва Гент шаҳарларида қозоқ маданият марказлари очилиб, Қозоқ маданияти ҳафталиги тадбирлари ўтказилди.
Маълумот учун, Қозоғистон ва Белгия ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 25 августда ўрнатилган. Томонлар халқаро ташкилотлар доирасида ҳам ҳамкорликни изчил давом эттириб келмоқда.





