Туркманистон ва Полша миграция соҳасида ҳамкорлик меморандумини имзолади
Томонлар тинчлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш соҳаларидаги барча ташаббуслар ва дастурлар бўйича ҳамкорликни давом эттиришни, шунингдек, глобал миграция тизимида ҳамкорликни муҳокама қилдилар.

Варшавада Туркманистон Давлат Миграция хизмати раҳбари А. Сазаков ва Полша Чегара қўриқлаш хизмати бошлиғи Роберт Баган миграция соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандумини имзоладилар. Бу ҳақда Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Томонлар тинчлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш соҳаларидаги барча ташаббуслар ва дастурлар бўйича ҳамкорликни давом эттиришни, шунингдек, глобал миграция тизимида ҳамкорликни муҳокама қилдилар. Учрашувнинг асосий натижаси Туркманистон Давлат миграция хизмати ва Полша Республикаси Давлат чегараларини қўриқлаш хизмати ўртасида миграция соҳасида ўзаро англашув меморандумининг имзоланиши бўлди.
Расмийлар ушбу Меморандумни икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ҳамкорлик учун халқаро-ҳуқуқий асос яратишда муҳим қадам сифатида таърифладилар.





