
ЖССТ мактабларда соғлом овқатланиш бўйича тавсияларини эълон қилди
2025 йил илк бор болалар ўртасида семириш кўрсаткичлари озғинлик кўрсаткичларидан ўзиб кетган йил бўлди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан илк бор мактабларда соғлом овқатланиш бўйича ишлаб чиқилган глобал тавсиялар эълон қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Болалар орасида семириш ҳолатлари ортган
Маълум қилинишича, дунё бўйлаб болалар ўртасида ортиқча вазн ва семириш кўрсаткичлари ошиб бормоқда. Шу билан бирга, тўйиб овқатланмаслик ҳануз жиддий муаммо. 2025 йилда илк бор болалар ўртасида семириш ҳолатлари озғинлик кўрсаткичларидан анча юқори бўлган.
Хусусан, мактаб ёшидаги ҳар ўнинчи бола ва ўсмир семиришдан азият чекяпти. Ҳар бешинчиси, яъни жами 391 миллион нафар ўғил-қиз ортиқча вазнга эга. Шунингдек, дунё аҳолиси орасида 800 миллиондан ортиқ киши қандли диабетга чалинган.
Мактабда соғлом овқатланиш аҳамиятли
Қайд этилишича, куннинг катта кисмини мактабда утказадиган миллионлаб болалар учун овкатланиш рациони согликни саклашда хал килувчи омил хисобланади. ЖССТ раҳбари фикрича, умумтаълим муассасаларида соғлом таомланиш келажакда турли касалликларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Тавсиялар ва амалий қадамлар
Тавсияларда зарарли махсулотлар, жумладан шакар, туз ва трансёглар микдорини камайтириш асосий вазифа сифатида белгиланган. Улар урнига мева-сабзавот, дон, дуккакли махсулотлар ва ёнгок улушини ошириш таклиф этилмокда.
Ташкилот мамлакатларга ушбу кулланмани амалиётга жорий этиш учун техник ва услубий ёрдам курсатишни режалаштирган.



