
Каъба атрофида фото ва видеога олиш тақиқланди
Саудия Арабистони ал-Ҳарам масжиди ичида, шу жумладан Каъба атрофидаги ҳудудда расман фото ва видеога олишни тақиқлади.

Саудия Арабистони ҳукумати зиёратчиларнинг шахсий дахлсизлигини ҳимоя қилиш ва ибодатнинг руҳий муҳитини сақлаш мақсадида ал-Ҳарам масжиди ичида, шу жумладан Каъба атрофидаги ҳудудда расман фото ва видеога олишни тақиқлади. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Ушбу қарор жорий Ҳаж ва Умра мавсумида амал қилмоқда — мобил телефонлар, фотоаппаратлар ва видеокамералар билан суратга ва видеога олиш ман этилган.
Расмий баёнотларда таъкидланишича, мақсад муқаддас маскан селфи ва сайёҳлик фаолияти учун жойга айланишининг олдини олиш ҳамда диндорларга ибодат ва сиғинишга тўлиқ эътибор қаратиш имкониятини беришдир.
Зиёратчиларга тақиқни бузиш қурилмаларнинг мусодара қилинишига ва муқаддас жойлардаги белгиланган хавфсизлик қоидаларига мувофиқ чоралар кўрилишига олиб келиши мумкинлиги эслатиб ўтилди.





