add

Каннаваро: «Умид қиламан, биз охиригача курашамиз»

Бугун 11:362242 дақиқа

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро 2026-йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи қуръасидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Каннаваро: «Умид қиламан, биз охиригача курашамиз»

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи қуръасига муносабат билдирди. Унинг фикрича, мундиалда рақиб танлашнинг ўзи маъносиз, чунки бу мусобақада иштирок этаётган ҳар бир терма жамоа юқори савияда тайёргарликка эга.

«Бу — жаҳон чемпионати, бу ерда қуръада ким тушишига қараб шикоят қилиш мумкин эмас. Португалия ҳам, Колумбия ҳам жуда жиддий рақиблар. Футболчиларимиз учун бу беллашувлар катта ҳаяжон ва қимматли тажриба бўлади», — дейди мураббий.

Ўзбекистон дебют қиладиган ушбу чемпионатда Португалия ва Колумбия билан бир гуруҳда ҳаракат қилади. Мураббийнинг таъкидлашича, асосий мақсад фақат иштирок этиш эмас, балки ҳар бир ўйинда бор куч билан майдонга тушиш ва гуруҳ босқичи охиригача курашишдан иборат.

У жамоанинг мундиалда иштирок этаётганидан мамнунлигини билдириб, тайёргарлик жараёни турнирдаги натижаларга катта таъсир қилишини таъкидлади.

«Бу Жаҳон чемпионати ва унда ҳар қандай жамоа билан рўбарў келиш мумкин. Биз Португалия ва Колумбияга қарши ўйнаймиз, футболчиларимиз учун ҳам жуда ҳаяжонли бўлади. Биз мундиалдамиз, бу — қуръа ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ҳозир шу ерда эканлигимиздан хурсандмиз. Умид қиламанки, биз охиригача курашамиз», дейди Каннаваро.

Алоҳида қайд этиш жоизки, Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳ босқичи учрашувлари Мексика ва АҚШ стадионларида ўтказилиши кутилмоқда. Дастлабки беллашув 17 июнда Мехикодаги Афсонавий «Atsteka» аренасида Колумбияга қарши бўлади. Шундан кейин, 23 июнда жамоа Гвадалахарада Криштиану Роналду бошчилик қиладиган Португалияга қарши майдонга тушади. Гуруҳдаги сўнгги учрашув эса 27 июнда Кондо, Ямайка ёки Янги Каледония ўртасидаги pley-off ғолибига қарши АҚШнинг Маямидаги «Hard Rock» ёки Атлантадаги стадионда ўтказилиши мумкин.

2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудида бўлиб ўтади. Мусобақа тарихда илк бор 48 та терма жамоани бирлаштиради. Канада ва Мексика 13 тадан ўйинга мезбонлик қилади; Канадада ўйинлар Торонто ва Ванкуверда, Мексикада эса Мехико, Гвадалахара ва Монтеррейда ўтказилади. Қолган барча учрашувлар АҚШнинг йирик стадионларида ташкил этилиши режалаштирилган.

Теглар

Мавзуга оид