add

Комил Алламжонов янги лавозимга тайинланди

Саида Мирзиёева фармойиши билан Алламжонов Ўзбекистон президенти Администрациясининг АҚШдаги вакили бўлди.

Комил Алламжонов янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Комил Исмоилович Алламжонов маслаҳатчи-вакил – Ўзбекистон Республикаси президенти Администрациясининг АҚШдаги вакили лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Шерзод Асадов хабар берди.

Асадовга кўра, Алламжонов янги вазифалари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси раҳбарининг маслаҳатчиси лавозимидаги фаолиятини давом эттиради.

Маълумот учун, Комил Алламжонов 1984 йилнинг 18 сентябр куни Тошкентда туғилган. Илк фаолиятини Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси – “Ёшлар” телерадиоканалининг “Давр” информацион кўрсатувида бошлаган.

2005-2013 йилларда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати раҳбари лавозимида ишлаган. Алламжонов 2017 йилнинг 1 декабридан 2018 йилнинг 3 октябрига қадар Ўзбекистон Республикаси президентининг Администрацияси раҳбари ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби лавозимида фаолият юритган.

2018 йилнинг 29 ноябр куни у Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори лавозимига тайинланди. 2020 йилнинг январ ойида ушбу лавозимни тарк этди ва Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик Кенгаши раиси бўлди. 2022 йил июлда эса Алламжонов Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланди. 2023 йил август ойида эса у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди. 2024 йилдан бери президент Администрацияси раҳбарининг жамоатчилик асосида мустақил маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.

Теглар

Мавзуга оид

Комил Алламжонов янги лавозимга тайинланди | Vaqt.uz