Logo

Корхоналар сони ярим миллиондан ошди : сўнги 3 ой натижалари нимани кўрсатмоқда?

Бугун 17:102 дақиқа

Ўзбекистонда 2026 йилнинг май ҳолатига кўра, корхона ва ташкилотлар сони ярим миллиондан ошди. Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилди.

Корхоналар сони ярим миллиондан ошди : сўнги 3 ой натижалари нимани кўрсатмоқда? © Foto: Наманган вилоят ҳокимлиги

Миллий статистика маълумотларига кўра, 1 июнь ҳолатига мамлакатда 586,2 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 37,5 мингтага ёки 6,8 фоизга кўпайган. Бу эса иқтисодий фаоллик ва тадбиркорлик субъектлари сонининг ўсиб бораётганини кўрсатади.

Энг кўп корхоналар пойтахтда жойлашган

Ҳудудлар кесимида энг юқори натижа Тошкент шаҳри улушига тўғри келмоқда. Умумий ҳисобда пойтахтда 111 минг 867 та корхона ва ташкилотлар жойлашган. Бу республика бўйича жами корхона ва ташкилотларнинг қарийб бешдан бир қисмига тенг.

rasm

Тошкент (55 минг 401 та ), Самарқанд (54 минг 098 та ), Фарғона (49 минг 851 та ) вилоятлари корхоналар сони бўйича кейинги ўринларни эгаллаган. Ушбу ҳудудлар иқтисодий фаолликнинг юқори ва бизнес инфратузилмаси нисбатан яхши ривожланган. Шунингдек, Қашқадарё вилоятида 45 минг 186 та корхона ва ташкилот фаолият юритаётган бўлса, Андижон ва Бухоро вилоятларида бу кўрсаткич мос равишда 35 минг 920 та ва 35 минг 476 тани ташкил этган.

Рўйхатнинг қуйи қисмидан эса Сирдарё вилояти ўрин олган. Ҳудудда жами 16 минг 617 та корхона ва ташкилот фаолият кўрсатмоқда. Тошкент билан солиштирганда эса корхоналар сони ушбу кўрсаткич Сирдарёдагидан 7 баробарга кўп. Бу ҳолат Сирдарё аҳоли сони ҳамда ички бозор ҳажмининг нисбатан камлиги билан изоҳланади.

 3 ойда ҳудудларда қанча корхона очилди?

 

Hudud

Mart

Aprel

May

Toshkent shahri

109 781

110 815

111 867

Toshkent viloyati

54 542

54 874

55 401

Samarqand viloyati

53 457

53 724

54 098

Farg‘ona viloyati

49 303

49 410

49 851

Qashqadaryo viloyati

44 221

44 492

45 186

Andijon viloyati

35 524

35 605

35 920

Buxoro viloyati

35 098

35 223

35 476

Namangan viloyati

33 796

34 035

34 308

Xorazm viloyati

32 512

32 895

33 137

Surxondaryo viloyati

32 030

32 320

32 632

Qoraqalpog‘iston R.

29 471

29 682

29 951

Jizzax viloyati

26 741

26 916

27 210

Navoiy viloyati

24 208

24 351

24 526

Sirdaryo viloyati

16 522

16 509

16 617

 

Март-майгача бўлган даврда Озбекистонда корхона ва ташкилотлар сони ўсишда давом этди. Энг катта кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилиб, 3 ой давомида 2 минг 086 тага кўпайди. Тошкент вилоятида 859 та, Самарқандда 641 та ва Қашқадарёда 965 та янги корхона ишга туширилган.

Пасайиш ҳолати эса фақат Сирдарё вилоятида кузатилди. Хусусан, апрелда март ойига нисбатан корхоналар 13 тага камайган, бироқ май ойида 108 тага ошди. 3 ой давомида жами 9 мингта янги корхона ва ташкилотлар фаолияти йўлга қўйилган.

Умуман олганда, Ўзбекистонда корхона ва ташкилотлар сони барқарор ўсиб бормоқда. 3 ой давомида янги корхоналар сони ортиб, бизнес фаоллиги кенгайгани кузатилди. Корхоналар асосан Тошкент шаҳрида кўпайиб, у етакчилигини сақлаб қолмоқда. Айрим ҳудудларда сезиларли тебранишлар кузатилган бўлса-да, умумий манзара ижобий ҳолатда.

Теглар

Мавзуга оид

Корхоналар сони ярим миллиондан ошди : сўнги 3 ой натижалари нимани кўрсатмоқда? | Vaqt.uz