
Korzinka ёки Uzum – қайси кўпроқ солиқ тўлаган?
Савдо корхоналари томонидан тўланган солиқ миқдори, товар айланмаси ва уларга берилган имтиёзлар маълум қилинди.

2025 йилнинг январ–сентябр ойларида савдо фаолияти билан шуғулланувчи 149 686 та юридик шахс томонидан 25,5 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, бу давр мобайнида савдо компанияларининг товар айланмаси 581,5 трлн сўмни ташкил этган. Шунингдек, уларга 9 ой давомида 4,7 трлн сўмлик солиқ имтиёзлари берилган.
Жами тўланган солиқ миқдорининг 2 трлн сўми ёки 8,1 фоизи 20 та корхона улушига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 40 трлн сўмни, олган солиқ имтиёзлари эса 246,9 млрд сўмни ташкил этган.
Жумладан, энг кўп солиқ тўлаганлар рўйхатида етакчи учталикда қуйидаги компаниялар турибди:
«Anglesey Food» МЧЖ ХК (Korzinka) 295,6 млрд сўм;
«Total Oil Invest» МЧЖ (TotalEnergies) 211,4 млрд сўм;
«Uzum Market» МЧЖ ХК (Uzum) 174,5 млрд сўм.
Аввалроқ умумий овқатланиш корхоналари орасида KFC, EVOS ва Oqtepa Lavash энг кўп солиқ тўлаган компаниялар бўлгани ҳақида хабар бергандик.





