Кувайт жамғармаси Тожикистонда мактаб қурилиши учун 20 миллион доллар ажратади
Тожикистон Молия вазирлиги маълумотларига кўра, маблағлар «Мактабни ривожлантириш» лойиҳаси доирасида имтиёзли кредит сифатида тақдим этилади. Тожикистон ҳукумати ушбу ташаббусга қўшимча 4,5 миллион доллар ажратади.

Тожикистон ва Кувайт Араб Иқтисодий Тараққиёт Жамғармаси (KFAED) мамлакат таълим соҳасини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун 20 миллион доллар миқдоридаги кредит шартномасини имзоладилар.
Келишув Тожикистон молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзода ва KFAED бош директори Валид ал-Баҳар томонидан 23-июн куни Австриянинг Вена шаҳрида Араб мувофиқлаштириш гуруҳи раҳбарларининг учрашувлари доирасида имзоланди.
Тожикистон Молия вазирлиги маълумотларига кўра, маблағлар «Мактабни ривожлантириш» лойиҳаси доирасида имтиёзли кредит сифатида тақдим этилади. Тожикистон ҳукумати ушбу ташаббусга қўшимча 4,5 миллион доллар ажратади.
Лойиҳа мамлакат бўйлаб мактаб ёшидаги болалар сонининг барқарор ўсиши шароитида умумий таълим сифатини ошириш ва таълим инфратузилмасига бўлган ортиб бораётган талабни қондиришга қаратилган.
Ушбу маблағ Тожикистоннинг бир қанча шаҳар ва туманларидаги таълим муассасаларини янги мактаблар қуриш ва замонавий жиҳозлар билан таъминлашга сарфланади.





