add

Ларри Пейж бойликда Жефф Безосни ортда қолдирди: Илон Маск ҳамон пешқадам

Кеча 08:188171 Дақиқа

Alphabet акциялари кескин ошгани ортидан Ларри Пейж учинчи ўринга чиқди. Forbes рейтингида у Amazon асочиси Жефф Безосни ортда қолдирди. Маск ҳамон дунёнинг энг бой инсони.

Ларри Пейж бойликда Жефф Безосни ортда қолдирди: Илон Маск ҳамон пешқадам

Google ҳамда Alphabet компанияларининг ҳаммуассиси Ларри Пейж молиявий жиҳатдан яна бир қадам олдинга ўтди. Forbes’нинг Real-Time рейтингига кўра, у Жефф Безосни ортда қолдириб, дунёдаги энг бой учинчи инсонга айланди. Унинг бойлиги 2025 йил 19 ноябр куни бир кунда 6,4 млрд долларга кўпайди.

Бу ўсиш Alphabet акцияларининг 6,7 фоизга кўтарилиши фонида юз берди. Бир дона акция нархи 304,25 долларга етиб, сентябрдан бери энг юқори кунлик ўсишни кўрсатди. Бу эса компаниянинг сунъий интеллект соҳасидаги Gemini 3.0 модели тақдимоти билан боғлиқ, деб ёзади Bloomberg.

Alphabet компанияси жорий йил октябридаги ҳисоботида илк бор чораклик даромади $100 млрд дан ошганини маълум қилган эди. Бу ўтган йилга нисбатан 16% кўп. Шунингдек, Google Cloud бўлимидаги сотувлар 34% га ошиб, $15,2 млрд ни ташкил этди.

Пейжнинг Alphabet’даги 3,2 фоизлик улуши унга ушбу бойликни таъминламоқда. Унинг ҳамкасби ва Google’нинг иккинчи ҳаммуассиси Сергей Бринга ҳам 2,9 фоиз акцияси ҳисобига 5,9 млрд доллар бойлик қўшди ва бешинчи ўринни эгаллади.

Жаҳоннинг энг бой инсонлари рейтингида Илoн Маск ҳали ҳам пешқадам — унинг бойлиги 467,7 млрд доллар. Ундан кейин Ларри Эллисон (277,8 млрд) ва Ларри Пейж ($239,2 млрд) жой олган. Безос эса 235,3 млрд доллар билан тўртинчи ўринга тушди.

Теглар

Мавзуга оид