Logo

Манба: Қаҳрамон Қуронбоев Маҳаллалар уюшмаси раиси лавозимидан озод этилди

05.09.2026 | 16:411 дақиқа

Қуронбоев ушбу лавозимга 2024-йил январда сайланганди.

Манба: Қаҳрамон Қуронбоев Маҳаллалар уюшмаси раиси лавозимидан озод этилди © gov.uz

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Куранбаев Кахрамон Кучкарович лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Vaqt.uz манбаси хабар берди.

Қуронбоев 2024-йил январда Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига сайланганди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси 2023-йил 21-декабрдаги президент қарори билан ташкил этилган. Уюшмага маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштириш ва «Маҳалла еттилиги» тизимини қўллаб-қувватлаш вазифалари юклатилган.

Уюшма раиси мақоми, тиббий, транспорт ва маиший таъминот шароитлари бўйича бош вазир ўринбосарига тенглаштирилган.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?
13.10.2026 | 17:37

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?

Ўзбекистон тўқимачилик саноати сўнгги йилларда хом ашё экспортидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш йўлида сезиларли натижаларга эришди. Бироқ экспорт ҳажмини ошириш, айниқса, АҚШ, Европа Иттифоқи каби йирик бозорларга чиқиш осон кечмаяпти. Россия–Украина уруши ортидан халқаро юк ташиш йўналишларида юзага келган мураккабликлар, транспорт харажатлари ва етказиб бериш муддатлари билан боғлиқ ноаниқликлар ўзбек экспортчилари олдига янги вазифаларни қўймоқда. Шундай шароитда Ўзбекистон маҳсулотлари Америка бозорида ўз ўрнини топа оладими? Бунинг учун нималарни ўзгартириш керак? Тўқимачилик соҳасида 11 йиллик тажрибага эга, ҳозирда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида тўқимачилик савдоси кўпригини қураётган тадбиркор Камолхон Касимовнинг фикрлари ва амалий тажрибаси асосида ушбу саволларга жавоб изладик.