Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Президент фармонига кўра, 2 сентябр (чоршанба) – барча учун одатий иш куни.

Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги нишонланадиган кунларда мамлакат аҳолиси кетма-кет 3-4 кун дам олади. Бу ҳақда Президентнинг «2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонида белгиланган.
Фармонга кўра, ҳафтасига 5 кун ишловчилар Мустақиллик байрамида кетма-кет тўрт кун (29 август – 1 сентябр), 6 кун ишловчилар эса кетма-кет уч кун (30 август – 1 сентябр) дам олади.
• 29 август (шанба) – одатий дам олиш куни;
• 30 август (якшанба) – одатий дам олиш куни;
• 31 август (душанба) – барча ходимлар учун белгиланган қўшимча ишланмайдиган кун;
• 1-сентабр (сешанба) – Мустақиллик куни (расмий байрам ва ишланмайдиган кун).
6 кунлик иш тартибида меҳнат қиладиган ходимлар учун шанба куни иш куни ҳисоблангани сабабли дам олиш кунлари кетма-кет 3 кунни ташкил этади:
• 29 август (шанба) – байрам олди қисқартирилган иш куни;
• 30 август (якшанба) – одатий дам олиш куни;
• 31 август (душанба) – барча ходимлар учун белгиланган қўшимча дам олиш куни;
• 1 сентябр (сешанба) – Мустақиллик куни (расмий байрам ва ишланмайдиган кун).
2 сентябр (чоршанба) – барча учун одатий иш куни.