
my.gov.uz’да инвесторлар учун янги рақамли хизмат ишга туширилди
Янги хизмат UzCSD мобил иловаси ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали ўртасида амалга оширилган интеграция натижасида ишга туширилди.

Акциядорлар энди ўзларига тегишли қимматли қоғозлар ва улар бўйича ҳисобланган даромадлар ҳақидаги маълумотларни my.gov.uz — Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн тарзда олиш имкониятига эга бўлди. Бу ҳақда Марказий депозитарий хабар берди.
Янги хизмат Марказий депозитарийнинг UzCSD мобил иловаси ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали ўртасида амалга оширилган интеграция натижасида ишга туширилди.
Сервис орқали фойдаланувчилар ўзларига тегишли қимматли қоғозлар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган дивидендлар (даромадлар) ҳақидаги маълумотларни олишлари мумкин.
Марказий депозитарийга кўра, мазкур хизмат аҳоли ва инвесторлар учун маълумотларни тез ва қулай тарзда олиш имкониятини беради.





