add

Нетаняҳу буйруғи: «Ғазога дарҳол кучли зарбалар берилсин»

Бундан олдин Исроил бош вазири ҲАМАСни ўт очишни тўхтатиш тартибини бузганликда айблаган эди.

Нетаняҳу буйруғи: «Ғазога дарҳол кучли зарбалар берилсин»

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу Ғазога дарҳол «кучли зарбалар» беришни буюрди. Бу ҳақда хорижий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бу воқеа Нетаняҳу ҲАМАСни ҳудудда ўт очишни тўхтатиш тартибини бузганликда айблаши ва ҲАМАС Исроил томонидан илгари қайтарилган деб таъкидланган исроиллик гаровга олинган шахснинг жасадини топширганидан сўнг юз берган.

«Хавфсизлик масалалари бўйича ўтказилган маслаҳатлашувлар якунида бош вазир Нетаняҳу ҳарбий қўмондонликка Ғазо секторига зудлик билан кучли зарбалар беришни топширди», - дея таъкидланади Исроил бош вазири девонхонаси баёнотида.

Теглар

Мавзуга оид

Нетаняҳу буйруғи: «Ғазога дарҳол кучли зарбалар берилсин» | Vaqt.uz