
Одил судлов академиясида аёллар учун алоҳида қабул квотаси белгиланди
Шунингдек, Ўзбекистон аёл судялар ассоциацияси ташкил этилади.

Одил судлов академиясининг касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул қилишда ҳар йили заруратга қараб Судьялар олий кенгаши томонидан хотин-қизлар учун квта белгиланади. Бу ҳақда Президентнинг 24 ноябр куни эълон қилинган фармонида келтирилган.
Фармонга кўра, Судьялар корпусида гендер тенгликни таъминлаш мақсадида ташаббускор судьялар гуруҳи томонидан Ўзбекистон аёл судьялар ассоциациясини ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқилган.
Шунингдек, суд тизимида камида беш йиллик меҳнат тажрибасига ва илмий салоҳиятга эга судьялар қонунчиликда белгиланган тартибда Одил судлов академиясига профессор-ўқитувчи лавозимига тайинланганда Академиядаги фаолияти тугагандан сўнг унинг муқаддам ишлаган судьялик лавозимида ишни давом эттириши, бўш турган судялик лавозими бўлмаган тақдирда, розилиги билан аввалгисига тенг бошқа судялик лавозимига ўтказилиши белгиланди.





