Logo

«Океанлар бизни Ватандан ажратолмайди» — АҚШ ва Канададаги ватандошлардан Президент номига самимий мурожаат

«Vatan Global Alliance» ташкилоти ҳамда АҚШ ва Канададаги фаол ватандошлар Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат йўллаб, мамлакатимизда кечаётган кенг кўламли ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлашларини маълум қилди.

«Океанлар бизни Ватандан ажратолмайди» — АҚШ ва Канададаги ватандошлардан Президент номига самимий мурожаат

«Vatan Global Alliance» ташкилоти ҳамда АҚШ ва Канададаги фаол ватандошлар Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат йўллади. Улар мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

123

Хатда таъкидланишича, хориждаги ватандошлар ўзларини жараёнларни шунчаки кузатувчи эмас, балки Ўзбекистоннинг муносиб вакиллари сифатида ҳис этмоқдалар. 

Шу муносабат билан улар қуйидаги йўналишларда фаол ҳисса қўшишга тайёр эканликларини билдиришди:

— АҚШ Конгресси аъзолари, штат ва шаҳарлар маъмуриятлари ҳамда ишбилармон доиралар билан алоқаларни мустаҳкамлаш;

— Ўзбекистоннинг бой маданияти, тарихи ва сайёҳлик салоҳиятини дунё жамоатчилигига кенг танитиш;

— Америкалик инвесторлар ва тадбиркорларни Ўзбекистонга жалб қилиш, илғор технология ва тажрибаларни юртимизга олиб келиш;

— Хорижда улғаяётган ёш авлодни она Ватан билан мустаҳкам боғлаб бориш.

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг янги босқичга кўтарилаётгани юзасидан:

«Сизнинг АҚШ Президенти Дональд Трамп билан олиб бораётган бевосита ва ишончли мулоқотингиз, олий даражадаги учрашув ва телефон суҳбатлари, шунингдек, АҚШ ҳукумати, Конгресси ва ишбилармон доиралари билан кенгайиб бораётган ҳамкорлик Ўзбекистонга нисбатан Америкадаги эътиборни тобора ошишига хизмат қилмокда».

Ватандошларимиз Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи ортиб бораётганини таъкидлаб, мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Президентимизга ва барча юртдошларимизга эзгу тилакларини изҳор этдилар.

Теглар

Мавзуга оид