
Октябрда Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида истеъмолчилар кўпроқ кешбек олди?
2025 йилнинг октябр ойида 4810 нафар истеъмолчи харид чекларини Soliq иловасидан рўйхатдан ўтказгани маълум бўлди.

Ўзбекистонда октябр ойининг ўзида истеъмолчиларга 144,6 млн дона чек учун жами 140 млрд сўмдан ортиқ кешбек тўланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, октябр ойида тўланган кешбекларнинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келди:
Тошкент шаҳри – 56,2 млрд сўм;
Тошкент вилояти – 16,5 млрд сўм;
Фарғона вилояти – 9,5 млрд сўм;
Самарқанд вилояти – 8,6 млрд сўм;
Қорақалпоғистон Республикаси – 8,4 млрд сўм.
Маълумот учун, 2025 йилнинг январ–октябр ойларида 1,1 млрд дона чек учун истеъмолчиларга жами 1,2 трлн сўм кешбек берилган. 10 ойда энг кўп кешбекка қуйидаги ҳудудлар эга бўлган:
Тошкент шаҳри – 479,6 млрд сўм;
Тошкент вилояти – 134,9 млрд сўм;
Самарқанд вилояти – 86,3 млрд сўм.





