add

«Олмаота – Тошкент» поезди декабрдан ҳар куни қатнайди

14 декабрдан бошлаб «Олмаота – Тошкент» йўналишидаги «Талго» поезди ҳар кунлик ҳаракат жадвалига ўтади.

«Олмаота – Тошкент» поезди декабрдан ҳар куни қатнайди

Қозоғистон темирйўл компанияси 14 декабрдан «Олмаота – Тошкент» халқаро йўналиши бўйича «Талго» турдаги тезюрар поезди ҳар кунлик қатнов режимига ўтказилишини маълум қилди. Янги жадвал ҳар куни ўртача 400 нафар йўловчини ташиш имконини яратади.

Компаниянинг маълум қилишича, поездлар замонавий хизмат сифати ва ҳаракат барқарорлиги билан фарқ қилади. Кунлик қатновлар йўловчилар учун саёҳатларни олдиндан режалаштиришни анча осонлаштиради.

«Лойиҳанинг асосий мақсади — Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш, икки давлат ўртасидаги ишбилармонлик ва маданий муносабатларни янада ривожлантириш ҳамда минтақавий сайёҳлик салоҳиятини оширишдир», дейилади компания хабарида.

Теглар

Мавзуга оид

«Олмаота – Тошкент» поезди декабрдан ҳар куни қатнайди | Vaqt.uz