Logo

«Ўзбек аёлларининг хожаси йўқми дея сўрашади» — Туркиядаги ўзбек журналисти | Фикр вақти

Бугун 17:551 дақиқа

Дастуримизнинг навбатдаги сонида биз ўзбек аёлларининг Туркияга кетиш сабаблари, бу мамлакатда улар дуч келадиган муаммолар ва даҳшатли фожиаларнинг туб сабабларини таҳлил қилдик.

Фақат матбуотда ёритилган хабарларнинг ўзигагина таянилса, охирги 1 йил ичида Туркияда 15 нафар ўзбек аёли турли сабаб билан вафот этган. Шу ҳодисалардан энг охиргиларини кўпчилик яхши эсласа керак – Дурдона Ҳакимова ва Сайёра Эргашалиева Истанбул шаҳрида фожиали ўлдирилди, Дилафруз Чўллиеванинг жасади эса дарахтзордан топилди. Аммо бу фақат матбуотга маълум бўлган рақамлар холос, маълум бўлмаганлари эса аниқки, бундан анча кўп.

Дастуримизнинг навбатдаги сонида биз ўзбек аёлларининг Туркияга кетиш сабаблари, бу мамлакатда улар дуч келадиган муаммолар ва даҳшатли фожиаларнинг туб сабабларини таҳлил қилдик. Меҳмонимиз бир неча йилдан бери Туркияда яшаб, мамлакатдаги ўзбек аёлларининг муаммолари ҳамда улар билан содир бўлаётган фожиали ҳолатларни ўрганиб, улар асосида таҳлилий материаллар эълон қилиб келаётган журналист Соҳиба Ҳаёт бўлди.

Теглар

Илёс Сафаров

Илёс СафаровМақолалар сони: 123

Барчаси

Мавзуга оид

«Ўзбек аёлларининг хожаси йўқми дея сўрашади» — Туркиядаги ўзбек журналисти | Фикр вақти | Vaqt.uz