add

Ўзбекистон 9 ойда Хитойдан қарийб 52 мингта автомобил импорт қилди

Ўзбекистонга январ–сентябр ойларида 29 та давлатдан енгил автомобил импорт қилинган. Уларнинг орасида асосий улуш Хитой ҳиссасига тўғри келди.

Ўзбекистон 9 ойда Хитойдан қарийб 52 мингта автомобил импорт қилди

Миллий статистика қўмитасининг маълум қилишича, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида 29 та давлатдан 56 337 дона енгил автомобил (электромобиллар ҳам) импорт қилинган.

Қайд этилишича, импорт қилинган автомобиллар қиймати 807,3 млн АҚШ долларини ташкил этди. Енгил автомобил импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 927 тага ошган.

Хитойдан 9 ой мобайнида Ўзбекистонга 51 770 та енгил автомобил етказиб берилган. Шунингдек, Жанубий Кореядан эса 2 524 дона автомобил импорт қилинган.

Шунингдек, АҚШдан 511 та, Япониядан 296 та, Германиядан 265 та, Гонконгдан 249 та, Россиядан 171 та, Ҳиндистондан 168 та, БААдан 98 та ва Австриядан 63 дона енгил автомобил импорт қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқариш 9 ойда 10 фоизга ошгани маълум қилинганди.

Теглар

Мавзуга оид

undefined | Vaqt.uz