Ўзбекистон бизнес харитаси: корхоналар сони ва ҳудудлар кесимида тақсимот

Бугун 13:252 дақиқа

Ўзбекистонда 2026 йил 1 март ҳолатига кўра корхоналар сони 576,8 мингтани ташкил этди. Мамлкатдаги ҳар тўртинчи корхона савдо билан шуғулланяпти

Ўзбекистон бизнес харитаси: корхоналар сони ва ҳудудлар кесимида тақсимот

2026-йилнинг 1-март ҳолатига Ўзбекистонда 576,8 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда. Уларнинг сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 44,2 мингтага ёки 8,3 фоизга ошган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди

Мамлакатдаги корхоналарнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони қуйидагича:

Савдо соҳаси – 156 796 та;

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 127 071 та;

Саноат – 61 062 та;

Қурилиш – 31 372 та;

Яшаш ва овқатланиш хизматлари – 31 350 та;

Ташиш ва сақлаш – 17 737 та;

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар – 14 538 та;

Ахборот ва алоқа – 12 391 та;

Бошқа соҳалар – 124 477 та.

Хорижий корхоналар қайси соҳаларда фаолият юритмоқда?

2026-йилнинг 1-март ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 18 770 та корхоналар фаолият юритмоқда. Улардан 4 365 таси қўшма ва 14 405 таси хорижий корхоналардир. Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони охирги 5 йилда 1,4 баробарга, шу билан бирга хорижий корхоналарнинг улуши 55,2 фоиздан 76,7 фоизгача ошган.

Уларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони (1-феврал ҳолати бўйича) қуйидагича:

Савдо соҳасида – 6 623 та;

Саноат соҳасида – 3 817 та;

Қурилиш соҳасида – 1 444 та;

Ахборот ва алоқа соҳасида – 1 414 та;

Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 774 та;

Ташиш ва сақлаш соҳасида – 593 та;

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 478 та;

Бошқа соҳаларда – 3 153 та.

2026-йил 1-март ҳолатига Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида 140 та хорижий корхона фаолият юритмоқда. Улардан 27 таси Туркия, 21 таси Хитой, 18 таси Россия, 17 таси Ҳиндистон корхоналари. Шунингдек, Қозоғистон (11 та), Озарбайжон (10 та), Жанубий Корея, (10 та), Қирғизистон (6 та), БАА (4 та), Япония (4 та) ва бошқа давлатларнинг (12 та) корхоналари ҳам бор.

Энг кўп корхоналар қаерда?

2026-йилнинг 1-март ҳолатига Ўзбекистонда 576,8 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритаётган бўлса, ҳудудлар кесимида уларнинг энг кўпи Тошкент шаҳрида жойлашган.

Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони қуйидагича:

Тошкент шаҳри – 111 137 та

Тошкент вилояти – 54 273 та

Самарқанд вилояти – 53 475 та

Фарғона вилояти – 49 278 та

Қашқадарё вилояти – 44 055 та

Андижон вилояти – 35 500 та

Бухоро вилояти – 34 902 та

Наманган вилояти – 33 776 та

Хоразм вилояти – 32 069 та

Сурхондарё вилояти – 32 023 та

Қорақалпоғистон Республикаси – 29 220 та

Жиззах вилояти – 26 468 та

Навоий вилояти – 24 061 та

Сирдарё вилояти – 16 557 та

Теглар

Мавзуга оид