Ўзбекистон Миллий Университетида журналистика ва медиа бўйича халқаро анжуман бўлиб ўтди

Бугун 13:042 дақиқа

Тадбирда хорижий олимлар ва медиа экспертлар журналистика таълими ҳамда медиа технологияларининг келажагини муҳокама қилди.

Ўзбекистон Миллий Университетида журналистика ва медиа бўйича халқаро анжуман бўлиб ўтди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида журналистика, медиа коммуникациялар ва креатив иқтисодиётнинг замонавий тенденцияларига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Тадбирни университетнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Ёқуб Эргашов очиб берди.

Анжуманда медиа соҳасининг долзарб масалалари муҳокама қилинмоқда. Хусусан, сунъий интеллект имкониятларини медиа экотизимига жорий этиш, дезинформацияга қарши фактчекинг технологияларини ривожлантириш ва журналистик таълимни янги босқичга олиб чиқиш масалалари асосий мавзулардан бири бўлди.

2



Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон ва хорижий давлатлардан келган мутахассислар иштирок этди. Улар орасида Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори Гулнора Бабажанова, Хитойнинг Циан Сзяотун университети профессори Ву Фенг, Журналистика кафедраси мудири Маҳлиё Мирсоатова ва профессор Ёқутхон Маматова ҳам бор.

Конференция доирасида олтита асосий йўналиш бўйича илмий муҳокамалар ташкил этилди. Улар аудиовизуал ва интернет журналистикаси, медиа коммуникациялар, ахборот агентликлари фаолияти трансформацияси, медиасаводхонлик, сунъий интеллект, ахборот хавфсизлиги, кинопублицистика, реклама ва PR стратегияларини қамраб олган.

photo_2026-05-08_14-20-44



Пленар йиғилишларда Хитой, Қозоғистон, Туркия ва Россия олимлари маъруза қилди. Университет раҳбариятига кўра, анжуман журналистика таълимида янги академик стандартларни шакллантириш ва ЎзМУнинг халқаро илмий майдондаги нуфузини оширишга хизмат қилади.

Тадбир якунида илмий материаллар Google Scholar ва Research Bib каби халқаро базаларда DOI рақами билан индексация қилиниши режалаштирилган.

Маълумот учун, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети QS рейтингида дунёнинг топ-1000 университети қаторига кирган. Университет “Археология”, “Математика”, “Лингвистика” ҳамда “Физика ва астрономия” йўналишлари бўйича ҳам юқори натижаларни қайд этган.

Теглар

Мавзуга оид