Logo

Ўзбекистон – Озарбойжон саммити якунланди

Кеча 22:252 дақиқа

Музокаралар якунида Абадий дўстлик тўғрисидаги тарихий шартнома имзоланиб, қатор қўшма лойиҳаларга старт берилди.

Ўзбекистон – Озарбойжон саммити якунланди © Foto: president.uz

Озарбойжон Республикаси президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Ташрифнинг биринчи кунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев тор доирада учрашув ўтказди. Шунингдек, Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Музокаралар якунида Абадий дўстлик тўғрисидаги тарихий шартнома ҳамда қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Бундан ташқари, бир нечта қўшма лойиҳаларга старт берилди.

Давлат раҳбарлари, шунингдек, икки мамлакатнинг олий давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Тошкентдаги янги лойиҳалар билан танишув

Давлат ташрифи доирасида Илҳом Алиев Янги Тошкент лойиҳаси билан ҳам танишди.

Икки мамлакат етакчилари Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг янги кампусини очиш маросимида иштирок этди. Шунингдек, Янги Тошкент ҳудудида «Озарбайжон» боғини барпо этиш ишлари бошланди.

Саммит Бухорода давом этди

Бугун Ўзбекистон–Озарбойжон саммити Бухорода давом этди.

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев рафиқалари ҳамроҳлигида қадимий шаҳарнинг тарихий обидалари билан танишди.

Олий мартабали меҳмонларга Бухоро вилоятининг рақамлаштириш, енгил ва электротехника саноати каби соҳалардаги салоҳияти ҳақида маълумот берилди.

Ташриф доирасидаги тадбирлар якунлангач, Бухоро халқаро аэропортида президент Илҳом Алиев ва унинг рафиқасини президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кузатиб қўйди.

Шу билан Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди.

Теглар

Мавзуга оид