add

Ўзбекистон ва Озарбойжон жиноят фаолияти билан боғлиқ мобил қурилмалар бўйича ахборот алмашади

Икки давлат ўртасида клонланган, ўғирланган ёки жиноят фаолиятида ишлатилган мобил қурилмалар ҳақида маълумот алмашиш тўғрисидаги халқаро битим тасдиқланди.

Ўзбекистон ва Озарбойжон жиноят фаолияти билан боғлиқ мобил қурилмалар бўйича ахборот алмашади

Ўзбекистон ва Озарбойжон ҳукуматлари жиноят фаолияти билан боғлиқ мобил қурилмалар ҳақида ахборот алмашишни кўзда тутувчи халқаро шартнома тузди. Мазкур битим Президентнинг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ–335-сонли «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон ва Озарбойжон ҳукуматлари ўртасида клонланган, ўғирланган, йўқолган ва жиноят фаолияти билан боғлиқ мобил қурилмалар ҳақида ахборот алмашишни ташкил этиш бўйича битим расман тасдиқланди. 

Қарор мамлакатлар ўртасида киберхавфсизлик ва рақамли хавфларга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиришни кўзда тутади. Янги механизм орқали икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жиноятларда қўлланилган ёки қонунбузарлик натижасида йўқолган мобил қурилмаларни тезкор аниқлаш имкониятига эга бўлади.

Қарорга мувофиқ, Рақамли технологиялар вазирлиги ушбу халқаро битимни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди. Вазирлар Маҳкамаси ва тегишли идоралар эса ҳужжат кучга киргандан сўнг унинг қоидаларининг тўлиқ бажарилишини таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбойжон армияси тўлиқ НАТО стандартларига ўтаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Озарбойжон жиноят фаолияти билан боғлиқ мобил қурилмалар бўйича ахборот алмашади | Vaqt.uz