Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади

Доҳа шаҳридаги учрашувда Икки давлат мудофаа вазирлари минтақадаги хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади © Mudofaa vazirligi

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Шуҳрат Холмуҳамедов 21 май куни Қатар пойтахти Доҳага амалий ташриф билан борди. Ташриф доирасида у Қатар бош вазири ўринбосари ҳамда мудофаа ишлари бўйича давлат вазири шайх Сауд бин Абдулраҳмон бин Ҳассан Ол Соний билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Учрашув давомида икки мамлакат делегациялари минтақадаги хавфсизлик соҳасидаги сўнгги ўзгаришлар ва янгиликлар кўриб чиқди. Шунингдек, мавжуд шароитлар ҳисобга олинган ҳолда ҳарбий ҳамкорлик ва қўшма мувофиқлаштириш жиҳатлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунларига кўра, Ўзбекистон ва Қатар ўртасида ҳарбий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Теглар

Мавзуга оид