Ўзбекистон хориждан энг кўп қайси маҳсулотларни сотиб олмоқда?
2026-йилнинг январ–апрел ойларида Ўзбекистоннинг импорт ҳажми 16,4 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026-йилнинг январ–апрел ойларида Ўзбекистоннинг умумий импорт ҳажми 16,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, импортнинг асосий таркибини машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари (5,5 млрд доллар), шунингдек, саноат товарлари (2,5 млрд доллар), кимёвий воситалар ва ўхшаш маҳсулотлар (2,0 млрд доллар), озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар (1,9 млрд доллар), хизматлар (1,6 млрд доллар), минерал ёқилғи ва мойлаш материаллари (1,4 млрд доллар) ташкил этади.
Бошқа муҳим тоифалар:
— Турли хил тайёр буюмлар — 585,7 миллион доллар (34,6 фоизга ўсган);
— Ноозиқ-овқат хомашё — 464,8 миллион доллар (34,5 фоизга ўсган);
— Ҳайвон ва ўсимлик мойлари, ёғлар — 217,7 миллион доллар (37,3 фоизга ўсган);
— Ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари — 100,5 миллион доллар (24,3 фоизга ўсган).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон энг кўп қайси давлат маҳсулотларини харид қилаётганлиги ҳақида маълумот берган эдик.





