Logo

Ўзбекистон ярим йилда майиздан 60 миллион доллар даромад олди

Бугун 19:201 дақиқа

Ўзбек майизи 57 та хорижий давлатга, жумладан, Бразилия ва Германияга сотилган.

Ўзбекистон ярим йилда майиздан 60 миллион доллар даромад олди

2026 йилнинг январ-июн ойларида Ўзбекистон 57 та хорижий давлатга қиймати 60 млн АҚШ долларига тенг бўлган 47,7 минг тонна майиз экспорт қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 704,5 тоннага ошган.

Асосий бозорлар

Ўзбекистон майизининг энг йирик харидори Қозоғистон бўлган. Ушбу мамлакатга 15,2 минг тонна майиз етказиб берилган. Кейинги ўринларда Хитой — 6 минг тонна, Россия — 5,6 минг тонна ва Туркия — 3,9 минг тонна билан қайд этилган.

Шунингдек, Эронга 1,7 минг тонна, Украинага 1,6 минг тонна, Озарбойжонга 1,4 минг тонна майиз экспорт қилинган. Грузия эса 1,2 минг тонна маҳсулот харид қилган.

Бирлашган Араб Амирликларига 1,1 минг тонна, Германияга 1 минг тонна, Бразилияга эса 994,2 тонна майиз етказиб берилган. Қолган давлатлар ҳиссаси 8 минг тоннани ташкил қилган.

Экспорт географияси Ўзбекистон майизи нафақат Марказий Осиё ва яқин бозорларга, балки Европа, Осиё ва Лотин Америкаси давлатларига ҳам чиқарилаётганини кўрсатади.

Дунёда еттинчи ўрин


БМТнинг «Comtrade» маълумотлар базасига кўра, 2024 йилда Ўзбекистон 53 минг тонна майиз экспорт қилган ва ҳажм бўйича дунёда еттинчи ўринни эгаллаган.

2024 йилда майиз экспорти бўйича етакчи давлатлар:

Туркия — 205,9 минг тонна;
ЖАР — 81,7 минг тонна;
Хитой — 76,4 минг тонна;
Чили — 59,1 минг тонна;
Ҳиндистон — 55,6 минг тонна;
АҚШ — 53,7 минг тонна;
Ўзбекистон — 53,0 минг тонна;
Аргентина — 38,5 минг тонна;
Греция — 15,6 минг тонна;
Нидерландия — 12,7 минг тонна.

Теглар

Мавзуга оид