add

Ўзбекистонда 10 ойда 974,7 минг тонна бензин ишлаб чиқарилди

01.12.2025 | 10:552051 дақиқа

2024 йилнинг мос даврида бензин ишлаб чиқариш ҳажми 1 млн тоннадан ошган эди.

Ўзбекистонда 10 ойда 974,7 минг тонна бензин ишлаб чиқарилди

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йилнинг январ–октябр ойларида Ўзбекистонда корхоналар томонидан 865,8 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига қараганда 6,7 фоизга ошди.

Қайд этилишича, январ–октябр ойларида 35,5 млрд метр куб табиий газ, 547,3 минг тонна нефт, 6,5 млн тонна кўмир, 974,7 минг тонна автомобил бензини, 978,1 минг тонна дизел, 17,3 млн тонна портландцемент ишлаб чиқарилди.

Саноат ишлаб чиқариши таркибида энг катта улуш қуйидагиларга тўғри келди:

тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлашда – 63,3 трлн сўм;

электр газ буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялашда – 56,1трлн сўм;

сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилишда – 4,9 трлн сўм.

Шунингдек, аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Навоий вилоятида (140,8 млн сўм), Тошкент шаҳрида (53,4 млн сўм), Тошкент вилоятида (42,3 млн сўм), Андижон вилоятида (24 млн сўм) республика ўртача кўрсаткичидан юқори натижалар қайд этилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати 104,7 фоизни ташкил этди.

Аввалроқ Ўзбекистонда 10 ойда қарийб 70 млрд kWh электр энергияси ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар қилгандик.

Теглар

Мавзуга оид

undefined | Vaqt.uz