add

Ўзбекистонда 10 ойда қарийб 70 млрд kWh электр энергияси ишлаб чиқарилди

Бугун 10:151561 Дақиқа

2025 йилнинг январ–октябр ойларида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан электр энергия ишлаб чиқаришда ўсиш, иссиқлик энергиясида эса пасайиш кузатилди.

Ўзбекистонда 10 ойда қарийб 70 млрд kWh электр энергияси ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда 2025 йилнинг январ–октябр ойларида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан электр энергия ишлаб чиқариш 103,8 фоизни, йирик корхоналар томонидан иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш эса 88,9 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Жумладан, 2025 йилнинг январ–октябр ойларида мамлакатда жами 69,2 млрд kWh электр энергияси ишлаб чиқарилган. Таққослаш учун, 2024 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 66,7 млрд kWh'ни ташкил этган.

Шунингдек, 2025 йилнинг 10 ойида республикадаги йирик корхоналар томонидан 15,7 млн Gkal иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилди. Солиштириш учун, 2024 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 17,6 млн Gkal бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йил якунига қадар фойдаланишга топширилган электр станциялари умумий ўрнатилган қуввати 28 GW'га етиши маълум қилинганди.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда 10 ойда қарийб 70 млрд kWh электр энергияси ишлаб чиқарилди | Vaqt.uz