add

Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуймаси 8 миллион сўмдан тушди

28 октябр куни олтин қуймалари нархи кескин арзонлади — 5 граммли қуйма нархи бир кунда 206 минг сўмга тушиб, 7,96 миллион сўмни ташкил этди. Бу сўнгги уч ҳафтадаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуймаси 8 миллион сўмдан тушди

Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, 28 октябр куни мамлакатда олтин қуймалари нархи сезиларли даражада пасайди. Бир грамм олтин нархи 1 593 360 сўмни ташкил этди, бу эса бир кун олдинги кўрсаткичга нисбатан 2,5 фоизга арзон.

Энг кўп сотиб олинадиган 5 граммли олтин қуймаси нархи бир кунда 206 минг сўмга пасайиб, 7 миллион 967 минг сўмни ташкил этди. Бу нарх 9 октябрдан буён илк марта 8 миллион сўмдан пастга тушди.

Ҳозирги пайтда олтин қуймаларининг расмий нархи қуйидагича белгиланган:

5 грамм — 7 млн 967 минг сўм,

10 грамм — 15 млн 934 минг сўм,

20 грамм — 31 млн 867 минг сўм,

50 грамм — 79 млн 668 минг сўм,

100 грамм — 159 млн 336 минг сўм.

17 октябр куни Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи 44 марта кетма-кет ошиб, тарихий рекордни янгилаган эди. Аммо 20 октябрдан бошлаб жаҳон бозорларидаги пастлаш тенденцияси таъсирида маҳаллий нарх ҳам пасайишга юз тутган.

Халқаро савдо майдонларида ҳам 21 октябр савдоларида олтин нархи 6 фоизга пасайиб, бир трой унсияси учун 4100 долларни ташкил этди. Бу 2013 йилдан буён кузатилган энг катта бир кунлик пасайиш бўлган эди.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуймаси 8 миллион сўмдан тушди | Vaqt.uz