add

Ўзбекистонда 9 ойда 404 км сув тармоғи ишга туширилди

Бугун 16:30901 Дақиқа

Мазкур ишга туширилган сув тармоқларининг асосий қисми қишлоқ ҳудудларига тўғри келгани маълум қилинди.

Ўзбекистонда 9 ойда 404 км сув тармоғи ишга туширилди

2025 йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистон бўйлаб жами 404 километр сув тармоғи фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, умумий тармоқнинг 73,8 фоизи, яъни 297,9 километри қишлоқ ҳудудларида ишга туширилган. Қишлоқ жойларига тўғри келаётган улушнинг юқорилиги сўнгги йилларда шу йўналишдаги лойиҳалар аҳамияти ортганини кўрсатади.

Ҳудудлар кесимида энг кўп тармоқ Жиззах вилоятида қурилиб, 203,1 километрни ташкил этди. Шунингдек, Фарғона вилоятида 81,5 километр, Қорақалпоғистон Республикасида 64,3 километр, Бухоро вилоятида 31,4 километр янги сув тармоғи фойдаланишга топширилган.

Шу билан бирга, Қашқадарё вилоятида 17 километр ва Хоразм вилоятида 6,7 километр тармоқ қурилиб, туман ва қишлоқларда ичимлик сувига уланиш имкониятлари кенгайди.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда 9 ойда 404 км сув тармоғи ишга туширилди | Vaqt.uz