Logo

Ўзбекистонда боғларга ташрифлар 27 миллионга етди: Одамлар қаерда кўпроқ ҳордиқ чиқармоқда?

Бугун 19:011 дақиқа

Статистика мамлакатда истироҳат боғларига бўлган қизиқиш сезиларли даражада ошганини кўрсатди.

Ўзбекистонда боғларга ташрифлар 27 миллионга етди: Одамлар қаерда кўпроқ ҳордиқ чиқармоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда 161 та маданият ва истироҳат боғи фаолият юритган.

Уларнинг сони 2024 йилга нисбатан 25 тага кўпайган. Мамлакатдаги маданият ва истироҳат боғларининг умумий майдони 1,8 минг гектарни ташкил этган.

2025 йил давомида ушбу боғларга 27 миллион ташриф қайд этилган. Бу 2024 йилдаги кўрсаткичдан 3,2 миллионтага кўп. Ташрифлар ўсиши аҳоли ва сайёҳлар учун кўнгилочар ҳамда жамоат ҳудудларига талаб юқори эканини кўрсатмоқда.

Тошкент етакчи

Ҳудудлар кесимида энг кўп ташриф Тошкент шаҳрида қайд этилган. Пойтахтдаги 29 та боғга бир йилда 14,5 миллион марта ташриф буюрилган.

Наманган вилояти рейтингда иккинчи ўринни эгаллаган. Ҳудудда атиги 5 та боғ бўлишига қарамай, уларга 9,2 миллион марта ташриф буюрилган.

Маданият ва истироҳат боғларига ташрифлар ҳамда боғлар сони ҳудудлар кесимида:

Тошкент шаҳри — 14,5 млн марта (29 та боғ);

Наманган вилояти — 9,2 млн марта (5 та);

Бухоро вилояти — 631 минг марта (11 та);

Самарқанд вилояти — 537,1 минг марта (17 та);

Фарғона вилояти — 384 минг марта (8 та);

Андижон вилояти — 365,5 минг марта (20 та);

Жиззах вилояти — 356 минг марта (4 та);

Навоий вилояти — 327,5 минг марта (9 та);

Сурхондарё вилояти — 276,1 минг марта (14 та);

Қашқадарё вилояти — 186 минг марта (5 та);

Қорақалпоғистон Республикаси — 120,2 минг марта (9 та);

Хоразм вилояти — 101,1 минг марта (14 та);

Сирдарё вилояти — 34 минг марта (13 та);

Тошкент вилояти — 16,7 минг марта (3 та).

Теглар

Мавзуга оид