Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
2026-йилнинг январ–июл ойларида мамлакатда турли русумдаги 263 731 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган.
© kapital.kzМиллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026-йил январ–июл ойларида 263 731 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич 2025-йилнинг мос даврига нисбатан 22,6 минг донага кўп.
Етти ой ичида энг кўп ишлаб чиқарилган модел эса Cobalt бўлди — 91 140 дона. Кейинги ўринни 47 521 дона кўрсаткич билан Damas эгаллади. Учинчи ўриндан эса Tracker жой олди — 25 779 дона.
Onix модели бўйича 20 445 дона автомобил ишлаб чиқарилди. BYD автомобиллари ишлаб чиқариш 17 765 донага, KIA 17 125 донага етди.
Haval бренди остида 5 778 дона, Chery бўйича эса 4 801 дона автомобиль ишлаб чиқарилган. Шунингдек, Chevrolet Damas Move моделида 932 дона автомобил тайёрланган.
Статистикада махсус енгил автомобиллар ҳам алоҳида категория сифатида қайд этилган. Уларнинг ишлаб чиқариш ҳажми 32 445 донани ташкил қилди.





