Ўзбекистонда ҳафта охиригача ҳаво 38 даражагача кўтарилади
Ҳафта давомида асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 38 даражагача кўтарилиши, чўл ва шимолий ҳудудларда эса кучли шамол ҳамда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
© vaqt.uzЎзгидромет 12-15- май кунлари Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Сешанба куни кундузи мамлакат ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Фарғона водийсининг айрим жойларида, шунингдек республиканинг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Ҳаво ҳарорати +25...+28 даража атрофида, республика жанубида ва чўл ҳудудларида +30...+33 даражагача бўлади.
Иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кундан-кунга кўтарилади. 15 май кунига келиб кундузи ҳаво +32...+35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +36...+38 даражагача исийди.
Шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучайишиб, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 12-15 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 12 майда +25...+27 даража бўлади, 13-15 майда +32...+34 даражагача кўтарилади. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади.





