add

Ўзбекистонда импорт ҳажми экспортга қарагандан 8,5 млрд долларга ошди

2025 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида импорт ҳажми экспортдан 8,5 млрд долларга кўп бўлди.

Ўзбекистонда импорт ҳажми экспортга қарагандан 8,5 млрд долларга ошди

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йил январ–октябр ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси 66,5 млрд АҚШ долларига етди. 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 11,7 млрд долларга ёки 21,5 фоизга кўпайди.

Маълумотларга кўра, ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 29 млрд 5 млн АҚШ долларига ва импорт ҳажми эса 37 млрд 533 млн АҚШ долларига етди. Бу давр мобайнида ташқи савдо балансида 8 527,5 млн доллар фарқ кузатилди.

Ўзбекистон жаҳоннинг 210 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Жумладан, Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг юқори улуши Хитой (19,7 фоиз), Россия (15,9 фоиз), Қозоғистон (5,9 фоиз), Туркия (3,7 фоиз) ва Корея Республикаси (2,2 фоиз) ҳиссасига тўғри келди.

Экспорт таркибида товарлар улуши 73,3 фоизни ташкил этди. Унда асосан саноат товарлари (10,9 фоиз), озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар (8,2 фоиз), кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (6,0 фоиз) ҳамда ҳар хил тайёр маҳсулотлар (4,9 фоиз) ҳиссаси юқори бўлди.

Импорт таркибида энг катта улуш, машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари (34,0 фоиз), саноат товарлари (15,8 фоиз) ҳамда кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (12,3 фоиз) ҳисобига тўғри келди.

Маълумот ўрнида, 2025 йилнинг январ–октябр ойида импорт қилинган товарлар ҳажми ўтган йилга нисбатан 4,4 млрд долларга кўпайиб, 33,4 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Хизматлар импорти эса 4 млрд 66,7 млн АҚШ долларига етди.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда импорт ҳажми экспортга қарагандан 8,5 млрд долларга ошди | Vaqt.uz