Ўзбекистонда кредитлар учун рақамли платформа ишга туширилади
Президент қарорига мувофиқ, янги рақамли платформа орқали бир ариза билан бир нечта банкнинг молиявий таклифларини олиш мумкин бўлади.
© sun'iy intelekt2026-йил 1-июлгача кредит олиш учун ариза бериш ҳамда ариза бўйича бир нечта банкларнинг таклифларини олиш имконини берувчи рақамли молиявий платформа ишга туширилади. Бу 26-май куни қабул қилинган «Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашни кенгайтиришга доир навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарорида белгиланган.
Қарорга кўра, тижорат банклари томонидан маҳаллалар ихтисослашуви ва «ўсиш нуқталари»ни ҳисобга олиб бизнес ғояларни ишлаб чиқиш орқали тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган «AI маслаҳатчи» дастури ишга туширилади.
«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури
2026-йил 1-июлдан «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури доирасида
аввал Дастур доирасида микрокредитдан фойдаланган ва ижобий кредит тарихига эга бўлган тадбиркорларга микрокредитнинг гаровсиз қисми 100 млн сўмдан 200 млн сўмгача оширилади.
«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан қуйидагилар тақдим этилади:
кичик тадбиркорлик субъектларига кредит миқдоридан қатъи назар, унинг 5 млрд сўмгача қисми учун фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация;
ҳар йили Дастур асосида қўллаб-қувватланган ва юқори кўрсаткичга эга 100 та тадбиркорга фаолиятини рақамлаштириш, халқаро стандартлар ва яшил технологияларни жорий этиш харажатлари учун 300 млн сўмгача грант.





