add

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 6,2 млн сўмга тенг бўлди — Марказий банк

Марказий банк маълумотларига кўра, мамлакатда транзакциялар, хизматлар тушуми ва меҳнат бозорида ўсиш сақланмоқда.

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 6,2 млн сўмга тенг бўлди — Марказий банк

Август ойида бюджет ташкилотлари ойлик маошларининг 10 фоизга кўтарилиши, шунингдек хориждан юборилаётган пул ўтказмаларининг барқарорлиги аҳоли даромадлари ўсишига хизмат қилди. Бу ҳақда Марказий банк шарҳида келтирилган.

Қайд этилишича, 2025 йилнинг учинчи чорагида иш ҳақининг номинал ўсиши 19,2 фоиз, реал ўсиши эса 9,1 фоизни ташкил этди. Ўртача ойлик маош қарийб 6,2 миллион сўмга етгани ички талабни қўллаб-қувватловчи асосий омиллардан бири сифатида қайд этилмоқда.

Сентябр ойида банклараро транзакциялар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 54 фоизга ошгани иқтисодий фаолликнинг кучли динамикада эканини тасдиқлади. Марказий банк шарҳида қайд этилишича, савдо ва пуллик хизматлардан тушумлар ҳажмидаги 24 фоизлик барқарор ўсиш истеъмол талабининг юқори даражада сақланаётганини англатади. Ички бозорларда айланмалар фаол ривожланиши умумий иқтисодий суръатларни қўллаб-қувватлаётгани таъкидланмоқда.

Кўчмас мулк бозори ҳам ижобий фаолликни намоён этди. 2025 йилнинг январ–сентябрь ойларида тузилган битимлар сони 274 мингтани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 11 фоизга кўпайди. Ушбу даврда иккиламчи уй-жой бозорида нархлар миллий валютада 1,7 фоизга, долларда эса 5 фоизга ошган. Доллардаги ўсиш миллий валюта мустаҳкамлангани билан изоҳланмоқда. Муттахассислар фикрича, барқарор талаб ва молиявий фаоллик уй-жой бозорини қўллаб турибди.

Меҳнат бозорларида ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. 2025 йилнинг учинчи чорагида онлайн манбаларда эълон қилинган иш ўринлари сони иккинчи чоракка нисбатан 9,6 фоизга ошди. Янги иш ўринларининг салмоқли қисми ишлаб чиқариш, қурилиш ва хизматлар соҳалари ҳисобига тўлдирилган. Бу бизнес субъектлари фаолиятидаги кенгайиш тенденциясини акс эттиради.

Теглар

null null

Vaqt.uzМақолалар сони: 366

Барчаси

Мавзуга оид

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 6,2 млн сўмга тенг бўлди — Марказий банк | Vaqt.uz